Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 27 июнь куни соат 20:42 да Қора-Қамиш-1 кўчасида жойлашган «Шаббода» кафесида ёнғин содир бўлган эди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 21:18 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида кафенинг том ва ички қисмлари ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)