Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича ҳолатни яхшилади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, дея хабар бермоқда Sputnik.

Фото: Sputnik

Помпеога кўра, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошириши керак бўлган ишлар жуда кўп, аммо 13 йил деганда биринчи марта мамлакат алоҳида ташвишланишга асос қолдирмаяпти.

АҚШ давлат котибининг айтишича, Ўзбекистонда диний жиҳатлар туфайли қамоқда ушлаб турилган 1,5 минг нафар маҳбус озодликка чиқарилган ва 16 минг фуқародан хорижга чиқиш таъқиқи олиб ташланган.

Помпео АҚШ Ўзбекистондан келажакда ҳам худди шундай қадамлар, хусусан, ота-оналарга масжидларда фарзандлари билан бирга намоз ўқишига рухсат берилишини кутиб қолишини айтган.