Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Бугун, 21 июнь куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вилоят бўлимлари раҳбарияти ва суд раислари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят прокуратураси Самарқанд шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Талант Эсиргапов ва бир қатор мансабдор шахслар устидан жиноят иши очилганлигини маълум қилди.

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбирининг маълум қилишича, шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Самарқанд шаҳрида қурилиш ва ер бериш масалаларини амалга оширишда мансаб сохтакорлигини амалга оширганлиги айтилмоқда.

Вилоят прокуратураси ходимининг маълум қилишича, Талант Эсиргапов ва бир қатор мансабдор шахслар устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши очилган.

Талант Эсиргапов.
Фото: «Samarkand.иамо.де»

 

Эслатиб ўтамиз, Талант Эсиргапов 2019 йилнинг февраль ойида ўз аризасига биноан ишдан бўшатилганди.

Маълумот учун, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев қурилиш ишларига қарор чиқариб бериш учун пора олганликда айбланиб, ҳибсга олинганди.

Туробжон Жўраевнинг қўлга тушиши ортидан вилоят ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахслар — ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш ишлари бўйича мутахассис — Баҳодир Хўжақулов ва вилоят ҳокимининг ёрдамчиси — Ботир Абдуллаев ҳам мазкур жиноий ишга алоқадор сифатида қўлга олинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар