Актёр, режиссёр, бошловчи Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.

Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

Суҳбат давомида Алишер Узоқов турк актёри Бурак Ўзчивитнинг актёрлик маҳорати ҳақида гапирди.

Канн Урганжиўғли Бурак Ўзчивитдан анча яхши актёр. Унинг ролларидан кўриниб турибдики, Рустам ака Канни ‘Барон-2’ га бекорга чақирмаган. Бурак келди, у билан гаплашяпмиз, мени умуман тушунмаяпти. У актёр эмас! ‘Актёрлик сен учун нима? Рол ижро қилсанг нимани ҳис қиласан’, десам, ‘Мухлисларим, фанатларим’ дан бошқасига ўтолмаяпти. У актёр эмас, фақат чиройли йигит, маҳорати бор инсон. У ниманидир ҳис қилиб ўйнашни, ниманидир ҳис қилиб, касал бўлиб қолишни билмайди.

Алишер Узоқов, актёр ва режиссёр