АҚШ президенти Дональд Трамп Флоридада тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйишини расман эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг айтишича, маъмурияти 2,5 йил давомида амалга оширган ишларни ҳеч ким шу пайтгача уддалай олмаган. Трамп бу муваффақиятни такрорлашни ваъда қилган.
АҚШда келгуси президентлик сайловлари 2020 йилда бўлиб ўтади. Мазкур кампанияга Трампга рақиб Демократлар партиясидан 20 нафардан ортиқ номзод қўшилиб бўлди.
Изоҳ (0)