2019 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизларнинг таълим олиши бошланади. Бу ҳақда Европа Ташқи муносабатлар хизмати маълумотларига таяниб ЎзА хабар қилади.
Мазкур таълим лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг БМТ билан ҳамкорлигида ишга туширилди. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва унга кўра, 2019—2020-ўқув йилида дастур ҳаётга татбиқ этила бошланади.
Биринчи талабалар сентябрда ўқишни бошлайди. Таълим инглиз тилида бошланади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга — асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади.
«Афғонистон томони малакали мутахассислар зарур бўлган соҳани белгилайди. Тахминан 50 нафар, энг кўпи билан 100 нафар хотин-қиз бу дастурда иштирок этади. Бу тажриба лойиҳаси, агар муваффақиятли бўлса, у ҳолда БМТ бундан кейин ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлайверади», – дея маълум қилди Европа Ташқи муносабатлар хизмати вакили.
Изоҳ (0)