Болалар оромгоҳларида дам олаётган болалар қатор ҳуқуқларга эга, бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар қилади.
Булар қуйидагилар:
— оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари билан танишиш;— оромгоҳда қизиқишига кўра тўгарак турини танлаш ва унда бепул таълим олиш;— оромгоҳнинг тиббий ва қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш;— оромгоҳнинг моддий-техник базасидан самарали фойдаланиш;— оромгоҳдаги шароит, овқатланиш, тиббий хизмат ва ўқув жараёни масалаларида юзага келган муаммолар бўйича оромгоҳ раҳбариятига мурожаат қилиш;— оромгоҳ фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бериш.
Изоҳ (0)