Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгариш ва бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик кредитни маъқуллади. Қонунчилик муаммолари институти матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон кредитни «Ривожланиш сиёсатини амалга ошириш» (ДПО) орқали олади.
«Ўзбекистоннинг кенг кўламли ислоҳотлари давом этмоқда, мамлакат фуқаролар ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда, — деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.
Унинг айтишича, ушбу молиявий кредит ислоҳотлар марказида хусусий секторнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг кам таъминланган қатламини янада кўпроқ ижтимоий интеграциялашувини таъминлаш учун янада мураккаб институционал ислоҳотларга ўтишда қўшимча ёрдам беради.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жами 3,6 миллиард доллардан зиёд бўлган 22 лойиҳа орқали ёрдам берилади.
Изоҳ (0)