2019 йил 16 июнь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшаган 44 ёшли Н.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйнинг 100 кв.м. майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Н.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Ёнғин Н.М. маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолишидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)