2019 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб Spot хабар қилади.
2019 йил ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми 98 780 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 67 338 та автомобиль ишлаб чиқарилган.
Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб, 2 044 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 1 081 та юк автомобили ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, 762 та автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 марта кўпдир.
Шунингдек, ишлаб чиқариш саноатида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда автомобиль двигателлари — 1,5 марта, юргузувчи ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари — 1,5 марта, радиаторлар, шовқин сўндиргичлар ва чиқариш қувурлари, уловчи механизмлар, рул чамбараклари, рул колонкалари ва рул механизмларининг картерлари ва уларнинг қисмлари — 1,5 мартага ошди.
Изоҳ (0)