Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа май ойи охирида Twitter’даги саҳифасида Гулнора Каримовага шифокорлар бўйича рад жавоби берилаётгани ва унга доимий руҳий босим ўтказилаётгани ҳақида ёзган эди.

Фото: «Фонд Форум»

Фото: «Фонд Форум»

Грегуар Манжа мижозининг саломатлигидан жиддий ташвишда эканлигини билдирган. Адвокатнинг сўзларига кўра, унинг сўнгги ташрифидан сўнг Гулнора Каримова «дарҳол қамоқхона тиббий блокидан чиқариб юборилган».

Бош прокуратура матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, адвокатнинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бу асоссиз гап. Шу кунларда ‘Гулнора Каримова ўзини осибди’ деган бошқа гаплар ҳам тарқалди. Шуни қатъий айтишимиз мумкинки, Гулнора Каримованинг соғлиғи қониқарли, у белгиланган жазони ўтамоқда», — дейилади Бош прокуратура томонидан «Дарё»га тақдим этилган ахборотда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади