Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

KLM Airlines компанияси FlyingV инновацион самолёт лойиҳасини молиялаштиришга рози бўлди, деб хабар берди Hi-Tech.

Фото: Hi-Tech

Фото: Hi-Tech

V шаклидаги фюзеляжга эга самолёт дизайни Юстус Бенад томонидан яратилган. Унинг ғоясини эса Нидерландиянинг Delf техника университети тадқиқотчилари гуруҳи амалга оширади.

Футуристик самолётнинг ғояси шундан иборатки, йўловчилар кабинаси ҳамда ёнилғи баклари ва юк бўлмаси самолёт қанотида жойлашган. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, ноодатий тузилиш ҳисобига умумий аэродинамика яхшиланиб, ёқилғи сарфлаш тежалади.

FlyingV самолёти Airbus A350’га нисбатан 20 фоиз кам ёнилғи сарфлайди, бунда унинг салонига худди шунча (тахминан 314 нафар) одам сиғади.

Ушбу самолёт макети Голландия авиақатновининг 100 йиллиги муносабати билан Амстердамнинг Схипхол аэропортида намойиш этилади. Самолёт 20-30 йилдан кейин фойдаланишга топширилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик