Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради. Республика бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 2 июнь ҳолатидаги нархлари ўрганилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Мол гўшти
28 000 сўмдан 42 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 килограмм мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори ва Самарқанд шаҳрининг «Сиёб» бозорида қайд этилган – 38 000 — 42 000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 45 000 сўмгача
Энг арзон нарх 1 килограмм қўй гўшти учун Тошкентаги Миробод, Фарҳод ва Қўйлиқ деҳқон бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 килограмм қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Сурхондарёда Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 килограмм қўй гўшти — 42 000 дан 45 000 сўмгача.
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан 20 000 сўмгача
Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан 14 000 сўмгача.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000–20 000 сўм.
Гуруч
4 000 сўмдан 15 000 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкентдаги «Фарҳод» деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 сўмдан 12 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Қарши шаҳри «Ерқўрғон» деҳқон бозорида кузатилган – 5 300 – 15 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан 14 000 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтдаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида қайд этилган – 11 000 сўмдан 14 000 сўмгача.
Ун
1 750 сўмдан 4 900 сўмгача
Энг арзон ун Тошкентнинг Фарҳод деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 килограмм учун 2 200 сўм. 1-навли уннинг килограми учун энг арзон нарх Тошкентаги Миробод, Фарҳод ва Қўйлиқ деҳқон бозорида қайд этилган – 1 килограмм 1-навли ун нархи 1 750—3 350 сўм.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограми учун эса энг қиммат нарх Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.
Шакар
4 500 сўмдан 6 000 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200 сўм.
1 килограмм шакар учун энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000 сўм.
Тухум
300 сўмдан 700 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозорида қайд этилди — 300 сўмдан 600 сўмгача.
1 дона товуқ тухуми учун энг қиммат нарх Тошкентдаги Чорсу деҳқон бозорида кузатилди — 350 – 650 сўмгача.
Картошка
1 000 сўмдан 3 000 сўмгача
Энг арзон нарх Андижоннинг Янги шаҳар бозори ва пойтахтдаги «Фарҳод» деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 2 200 сўмгача.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, Навоий шаҳри «Саховат« МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтдаги «Чорсу» бозорида кузатилди – 1 200 – 3 000 сўмгача.
Помидор
2 000 сўмдан 6 000 сўмгача
Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 2 000 сўмдан 6 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Тошкентнинг «Юнусобод» ва «Чорсу» деҳқон бозорларида ҳамда Жиззах шаҳар, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 2 000 – 6 000 сўм.
Хўжалик совуни
800 сўмдан 3500 сўмгача
Энг арзон нарх Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида қайд этилди. Ушбу бозорларда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Наманган шаҳри, Хоразмнинг Урганч шаҳри, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорларида ва Тошкентдаги «Юнусобод» деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўмгача.
Изоҳ (0)