2019 йил 1 июнь куни соат 04:50 ларда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов маҳалласида яшовчи 28 ёшли Д.Т. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг орқа томон ғилдираги ёрилиб кетган. Натижада Д.Т. бошқарувни эплай олмай автомашинани йўл четида тўхтаб турган фуқаро Ж.Э. бошқарувидаги юк автомашинасининг орқа қисмига бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Оқибатда Nexia автомашинаси йўловчиси, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшаган У.Ф. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи Д.Т. ва яна бир йўловчи Б.М.лар тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.М.касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)