Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 июнь куни Ўзбекистон фуқароларини кейинчалик Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш учун корейс тили бўйича тест синовидан ўтказиш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида очиқ тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги тартибга кўра, EPS-TOPIC имтиҳонига кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тестларни ўтказиш ҳуқуқи барча тадбиркорлик субъектларига берилди. Мазкур фаолият билан шуғулланиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Билимни баҳолаш маркази сифатида аккредитациядан ўтиш зарур. Ҳозирги кунда Андижон ва Самарқанддан иккита ташкилот аккредитациядан ўтди (тўлиқ рўйхат — бу ерда).

EPS-TOPIC’га кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижалари 1 июндан бошлаб, динамик рейтинг кўринишида очиқ ҳолда test.mehnat.uz сайтига жойлаштириб борилади. Рейтингдаги ўринлар тўпланган баллардан келиб чиқиб шаклланади. EPS-TOPIC’га кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовларида фойдаланиладиган саволларни бу ерда кўриш мумкин.

EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Жанубий Кореяда ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин.

Мазкур ўзгаришлар тест ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш, шунингдек, саралашда ҳамма учун бирдек шароит яратиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди