«Интер» бош мураббийи Лучано Спаллетти истеъфога чиқди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Милан клуби 60 ёшли мутахассиснинг кетганини тасдиқлади ва унинг клуб учун сингган меҳнатини юқори баҳолади.
Маълумот учун, Спаллетти «Интер»ни икки йил мобайнида бошқариб келди. Миланликлар унинг қўл остида иккала мавсумда ҳам 4-ўринни эгаллади ва Европа Чемпионлар Лигасига саралаш босқичида иштирок этиб келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антонио Конте «неррадзурилар» бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)