«Дарё» колумнисти Евгений Скляревский Германияга сафари чоғида амалга оширган диққатга сазовор кузатишлари ҳақида ҳикоя қилишда давом этади.

Берлинда амалга оширилган, бизда қўлласа бўладиган энг қизиқарли жиҳатларини қисқача клетириб ўтаман:

1. Чиқиндилар учун алоҳида чиқит қутилари ўрнатилиши ҳақида кўп ва хўб ёзилди, гапирилди. Немисларда бу тартиб одат тусига кириб бўлди, лекин бизда бу масалада ҳамон амалий қадамларга ўтилмаяпти;

Фото: «Дарё»

2. Пиёда йўлкаларини катта йўлдан ажратиб турувчи бордюрлар, кириш ва чиқиш жойларида ногиронлар аравачаларининг, болалар аравачалари, велосипедчилар ва ғилдиракли жомадонлар ҳаракатланиши учун қулайлик яратиш мақсадида пасайтириб ўрнатилади. Бизда эса буларнинг барчасини кўтариб ўтишга тўғри келади. Расмдан кўриниб турибдики, ҳатто автобуслар учун ҳам алоҳида йўлак ажратилган;

Фото: «Дарё»

3. Коммунал хизматларнинг техник люклари кичик тўртбурчак шаклда ва уларнинг остида, тахминимча, бекитиш кранлари бор. Канализация люклари, биздагидай доира шаклида, лекин ёмғир сувлари учун тирқишлари бор. Сув оқиб кетиши учун ариқча ва чуқурчалар мавжуд эмас;

Фото: «Дарё»

4. Барча ёш дарахт кўчатлари одамларнинг зарарли одатларидан, машиналар ва шамолдан ёғоч корсетлар билан ҳимояланган. Энг асосийси, манзарани хунуклаштирувчи реклама ва эълонлар тахтаси мавжуд эмас. Фақатгина Европарламент сайловларида қатнашувчи номзодларнинг суратлари ёпиштирилган;

Фото: «Дарё»

5. Қурилиш ишлари бошланиб, ҳаракатни ўзгартириш керак бўлса, оқ белгилар вақтинча сариқ рангга айлантирилади. Бу ёпишқоқ тасма бўлиб, иш битгач олиб ташланади ва аввалги белгилардан фойдаланилаверади;

Фото: «Дарё»

6. Тор марказий кўчаларда машиналарни қўйиш муаммо. Лекин тақиқловчи белгилар билан бирга яқин атрофда жойлашган авто тўхташ жойлари ҳақида маълумот кўрсатилади. Бу эса машина эгаларига қулайлик яратади;

Фото: «Дарё»

7. Кўчаларнинг номи чорраҳалардаги устунларга осиб қўйилади. Бу айниқса шаҳар меҳмонлари учун жуда қулай;

Фото: «Дарё»

8. Бекатларда транспорт ҳаракати ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Тошкентда ҳам бундай маълумотлар мавжуд, аммо улар расмиятчилик учунгина бўлиб, ҳақиқий воқеликка тўғри келмайди;

Фото: «Дарё»

9. Берлин электрда юрадиган транспортга тўлиб кетган. Трамвайлардан ташқари, Берлин ичида ва атрофида ҳаракатланадиган электричкалар қатнови йўлга қўйилган. Темир йўллар узунлиги 327 километр, бекатлар сони 166 та, линиялар сони 16 та, йилига 442 миллион одам ташилади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шунингдек, 151,7 километр узунликдаги тўққиз линияли, 173 та бекатга эга Берлин метрополитени йилига 505,2 миллион йўловчига хизмат кўрсатади.

Берлин метрополитени.
Фото: Google Photos

Юқорида келтирилганлардан нималарни Тошкент учун қабул қилиш мумкин? Тошкент ичида амалда электричка юрмайди. Шаҳар метроси пойтахт ва пойтахт бўлмаган шаҳарлар орасида энг кичигидир. Тошкент метрополитенининг жадал кенгайиши ва ривожланишига умид қилиб қоламиз.

UzWaterAware лойиҳаси Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқи кўмаги билан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг миллий ҳамкори — Сув хўжалиги вазирлиги.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.