Эндиликда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲнинг 10 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади, деб ёзади Spot.
Қонунчилик палатаси томонидан 26 апрелда қабул қилинган, Сенат томонидан 3 майда маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲнинг 10 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
Илгари ушбу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробарини ташкил этган.
Шунингдек, Қонун билан Сенатдаги Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси этиб ўзгартирилди.
Изоҳ (0)