Париждаги Эйфель минорасига тирмашиб чиққан одам туфайли, бино эвакуация қилинди. Бу жақда AFP Twitter ижтимоий тармоғида хабар қилади.
Маълумотларга кўра, Эйфель минораси жойлашган ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.
Эйфель минораси, Париж марказида жойлашган 324 метр баландликдаги металл иншоот 1889 йилда қурилган. Дизайнер Густав Эйфель шарафига номланган Эйфель минораси сайёҳлар томонидан дунёдаги энг кўп суратга олинадиган ва энг кўп ташриф буюрилаган пуллик обидалар ҳисобига киради. Эйфель минорасига 2017 йилда 6,2 миллион киши ташриф буюрган.
Изоҳ (0)