«Манчестер Юнайтед» келаси мавсум Европа Лигасидаги иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди, деб хабар берди BBC.
Агар «Уотфорд» Англия Кубогини қўлга киритганда Оле-Гуннар Сульшер жамоаси мусобақани иккинчи саралаш босқичидан бошлаган бўлар эди.
Таъкидлаш жоиз, «Уотфорд» Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:6) ва бунинг натижасида «Юнайтед» саралашда иштирок этмайдиган бўлди.
Шу билан бирга Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритган «Вулверҳэмптон« жамоаси 2-саралаш баҳсларида иштирок этади.
Премьер лига жадвалида 5-ўринни эгаллаган «Арсенал» клуби Европа Лигаси финалида «Челси»ни мағлуб этса, Европа Чемпионлар Лигасига чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Европа Лигасининг финал учрашуви 29 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)