Массачусетс штатидаги Пибоди шаҳрида жойлашган шифохонанинг туғруқ бўлимида ишлайдиган саккиз нафар ҳамшира бир вақтда ҳомиладор бўлиб қолди, деб хабар беради «Zakon.kz».

Фото: Beverly Hospital

Аёлларнинг ҳар бирида туғруқ даври турлича. Тахминларга кўра, болалар жорий йилнинг июнь—октябрь ойлари оралиғида дунёга келади.

Ҳамшираларнинг беш нафари туғилажак фарзандининг жинси билан қизиққан — уларнинг барчаси ўғил кутмоқда. Нашрнинг маълумотларига кўра, икки ой олдин шифохонада тўққиз нафар ҳомиладор ходим ишлаган. Март ойида улардан бири Тара Рандаццо ўғилли бўлган.

«Ҳомиладорликнинг ажойиблиги — сенда тайёргарлик учун вақт бўлади», — дейди шифохона мудираси Шанна Мавилио.