Нью-Йоркдаги Гудзон дарёсига ҳавода парвоз қилаётган шахсий вертолётлардан бири қулаб тушди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармасига таяниб, «Корреспондент» хабар берди.
Вертолёт учувчиси Манхэттен ва Гудзон орасидаги 30-кўчада жойлашган учиш-қўниш йўлагига қадар етиб бора олмаган. Нохуш ҳодиса оқибатида учувчининг қўли синган. Вертолёт бортида бошқа экипаж аъзолари ёки йўловчилар бўлмаган.
Қутқарувчилар вертолётни сувдан чиқариб, майдонга олиб боришга муваффақ бўлди.