Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида раҳбарлик фаолиятини бошлаган Рустам Шоабдураҳмонов ўзининг биринчи иш кунида Олимпия ўйинлари сирасига кирувчи барча спорт федерациялари ва ассоциациялари мутасаддилари билан учрашув ташкил қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Унда кўрилган асосий масала Токио Олимпиадасига олиб бориладиган тайёгарлик дастурини кўриб чиқиб, соҳадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилди.
Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчонов, спорт федерациялари ва ассоциациялари мутасадди ва масъул ходимлари иштирок этди.
Олдимизда Токио Олимпиадаси турибди. Вақт оз қолган. Бартараф этишимиз керак бўлган муаммолар етарли. Кеча ҳам айтганимдек, биз бу борада ҳамжиҳатликда ишлашимиз керак. Ҳозир бир неча ой қийналамиз. Аммо шу қийинчиликдан ўтиб олсак, кейин ишимиз анча енгил бўлади. Ҳали ҳар бир федерация вакиллари билан алоҳида танишиб чиқаман. Бунгача қиличбозлик федерациясида фаолият олиб борганим боис, соҳадаги вазият менга аён. Энди қолган федерациялар билан ҳам шуғулланиб чиқамиз. Шунингдек, ҳаёлимизда фақат Токио Олимпиадаси бўлиб, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларини ҳам ташлаб қўймаслигимиз керак. Ахир кейинги Олимпиаданинг негизини шулар ташкил этади. Улар ҳақида биз қайғурмасак, ҳеч ким ўйламайди.Учрашув давомида МОҚ президенти мутасаддиларга тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, ўқув-машғулот йиғинлари сифатини ошириш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича топшириқ берди.Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти
Йиғилишда Олимпия ўйинлари дастурига кирган бокс, гимнастика, оғир атлетика, дзюдо, сузиш, от спорти, карате, ўқ отиш, камондан отиш, таэквондо WTF, замонавий бешкураш ва регби федерациялари мутасаддиларига муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)