Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев 10 май куни Бюронинг Миробод туман бўлимида пойтахтнинг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Миробод, Сергели ва Чилонзор, 11 май куни эса Юнусобод туман бўлимида Шайхонтоҳур, Юнусобод, Учтепа, Яккасарой ва Олмазор туманлари аҳолиси учун сайёр қабулларни ўтказди, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу қабул кунларида 17 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди. Мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, Яккасарой туманида яшовчи фуқаро Г. Худоёрованинг хонадонига ҳисоблаш ускунасини қўйдиришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фуқаро М.Йўлдошеванинг қарздорлигини қоплаш масалаларига оид мурожаатлари ҳамкор идоралар билан тегишли тартибда ёрдам кўрсатиш орқали ҳал этиш учун назоратга олинган.
Маълумот ўрнида: МИБ директорининг сайёр қабуллари ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудларида давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)