Чилонзор туманидаги «Тошкент» автовокзали реконструкция қилиниб, янгича қиёфа касб этди. Бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Маҳаллий ва халқаро йўналишларда қатновлар йўлга қўйилди, деб хабар беради ЎзА.
Вокзал энг илғор технологиялар билан жиҳозланган. Диспечерлик хизмати, чиптахона, кутиш зали ва VIP залда йўловчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Меҳмонхона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, савдо дўконлари, аёллар ва эркаклар учун алоҳида намозхона, барлар ташкил этилган. 31 та перрон, 80 та автобус учун жой мавжуд.
Изоҳ (0)