Дунёдаги илк 1 Терабайт хотира сиғимига эга microSD савдога чиқарилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Уни АҚШнинг SanDisk компанияси чиқарди. Айнан унинг интернет-дўконларида хотира картасини сотиб олиш мумкин. Хабарда айтилишича, унга Extreme microSD номи берилди ва баҳоси 449,99 доллар деб белгиланди.
Картанинг ўқиш тезлиги 160 Мб/с ни ташкил этади ва маълумотлар 90 Мб/с тезликда сақланади.
SanDisk компанияси 2000 йилда илк бор 64 Гб хотира сиғимига эга флешкаларни савдога чиқарган эди. 2014 йилда 512 Гб сиғимли SD картани тақдим этган.
Изоҳ (0)