КХДРда сўнгги йиллардаги энг кучли қурғоқчилик юз бераётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Бутун мамлакат бўйича май ойидаги ўртача ёғингарчилик даражаси 2 миллиметр деб қайд қилинди. Бундай шароитда май ойи метеорологик кузатишлар тарихидаги энг қуруқ ой бўлади.
2019 йилнинг дастлабки 5 ойида мамлакатда ўртача 54,4 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Бу эса 1982 йилдан бери кузатилган энг паст даража ҳисобланади.
Хабарда айтилишича, қурғоқчилик олиб келадиган зарарни камайтириш учун ҳукумат қишлоқ хўжаликларини сув билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Май ойининг бошида БМТ КХДРда тахминан 10 миллион киши озиқ-овқат етишмаслигидан азоб чекиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, мамлакат кейинги ҳосилга қадар етарли миқдорда озиқ-овқатга эга бўлмаслиги мумкин.
Февраль ойида Шимолий Кореянинг 40 фоиз аҳолиси озиқ-овқат тақчиллиги билан тўқнаш келган.
Изоҳ (0)