Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12195.1
    • RUB 126.67
    • EUR 12921.93
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +17°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Навоийда қўшнисидан 24 млн сўм олиб, бермай кетган шахсга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

    15.05.2019, 20:41 13561

    Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлисида қўшнисини 24 000 000 сўмга «туширган» шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Шерзод Мамиров хабар берди.

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Иш ҳолатларига кўра, судланувчи С. Очилова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) илгари бир неча маротаба фирибгарлик жинояти учун судланган бўлишига қарамасдан 2018 йилнинг март ойида алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида у билан қўшни бўлиб яшаган фуқаро Т. Қосимова билан учрашиб, унга ўзининг танишлари орқали арзон нархда янги телевизор, музлатгич ва кир ювиш машиналарини олиб беришни ваъда қилган ва Т. Қосимованинг 15 000 000 сўм миқдорида пул олган.

    Бундан ташқари, судланувчи 2018 йилнинг апрель ойида жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро Т. Қосимованинг ишончига кириб, гўёки онаси касал бўлиб қолганлигини рўкач қилиб, ундан дори дармон учун 9 000 000 сўм пул олиб, ушбу пулларни кейинчалик банк орқали АҚШ доллари қилиб қайтариб беришни ваъда қилган. Шундай қилиб, С. Очилова Т. Қосимованинг жами 24 000 000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатган.

    Суд мажлисида судланувчи С. Очилова, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, унга қонун доирасида ёрдам беришини сўраб кўрсатма берган.

    Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмида, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган.

    Суд, судланувчи С. Очиловага жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир қилган жиноятини ижтимоий хавфлилигини муҳокама қилиб, унинг айбига иқрорлигини ва чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилганлиги, доимий иш жойига эга эканлигини, оилавий шароитини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топди ва унга ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ҳукмига асосан ўталмай қолган 7 ой 26 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил – кесил 2 йил 2 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    Бугун, 09:02

    Ўқиш, иш ва дам олиш учун Epson проекторлари

    Бугун, 09:00
    Реклама

    Лазиз Қудратов ОИИБ бошқарув кенгаши раиси этиб сайланди

    Бугун, 08:46

    Ўзбекистон General Electric компанияси билан 60 млн долларлик шартнома имзолади

    Бугун, 08:28

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    Бугун, 06:41

    Англия Лига Кубоги. “Ньюкасл” “Манчестер Сити”ни мусобақадан чиқариб юборди, “Ливерпуль”да ишончли, “Арсенал” ва “Челси”да минимал ғалабалар

    Бугун, 01:59

    А Серия. Элдор Шомуродов майдонга тушган ўйинда “Кальяри” “Милан”га ютқазди, “Интер” ўз майдонида имкониятни бой берди (видео)

    Бугун, 01:42

    Ла Лига. “Реал” ўз майдонида “Лас-Палмас” устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (видео)

    Бугун, 00:32

    Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчилардан 300 минг сўмдан йиғиб, ўз манфаати йўлида ишлатгани айтилди

    Бугун, 00:10

    Расман: Жалолиддин Машарипов — “Пансеррайкос” футболчиси

    Бугун, 00:10

    Ўзбекистонда ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди

    Кеча, 23:56

    Тавсия этамиз

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    14:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда октябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    14:00 / 27.09.2023

    Шимолий Кореяга қочиб кетган америкалик ҳарбий тақдири маълум қилинди 

    20:00 / 27.09.2023

    Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан икки кишига айб эълон қилинди

    17:00 / 27.09.2023

    “Улар қирғиз ва ўзбеклар ўртасида нифоқ солишни кўзлаган” — Садир Жапаров

    18:00 / 27.09.2023

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    22:00 / 27.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.