Payme’нинг назорат пакетини сотиб олган Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистон бозорини юқори демографик кўрсаткичга эга деб баҳоламоқда, деб хабар берди Spot.
2018 йилда Payme мижозлари 70 фоизга ортган бўлса, фойда ва соф даромат тегишли равишда 41,9 фоиз ҳамда 24,5 фоизга ошган. 2019 йилнинг биринчи чорагида ҳам ўсиш давом этмоқда.
Апрель ойининг охирида компания Ўзбекистонга Payme бренди остида фаолият кўрсатадиган Inspired МЧЖнинг 51 фоиз акциясини 5,5 миллион долларга харид қилганди.
TBC Bank Payme’нинг ўсишини барқарор баҳолаган — 2019 йилнинг биринчи чорагида фойда ва соф даромад 21,9 фоиз ҳамда 73 фоизга ўсган. Фойдаланувчилар сони эса 13,6 фоизга ортган.
Шунингдек, компания Ўзбекистонда digital greenfield банкини яратиш режасини ҳам маълум қилди.
Таъкидланишича, буларнинг барчаси ҳозирда концепция ва ҳали ҳукумат томонидан рухсат берилиши керак, лойиҳага ўзгартириш киритилиши мумкин. Ўзбекистонда лицензияни олиш 2019 йил давомида кутилмоқда.
Шунингдек, компания нима сабабдан айнан Ўзбекистонни танлаганига изоҳ берди:
- Катта имкониятга эга бозор;
- 33 миллион аҳоли;
- 2018 йил якунлари бўйича шахсий кредитлар ЙИМга нисбатан 7,2% ни ташкил этди;
- Ислоҳотлар вақти, уларнинг кўпида Грузидан келганлар иштирок этмоқда;
- Ўзбекистон ҳам, Грузия ҳам «Бир камар, бир йўл» ташаббусига қўшилган;
- Ўзбекистонда бирорта рақамли банк мавжуд эмас.
Изоҳ (0)