Telegram мессенжерида кўплаб янги функция ва имкониятлар пайдо бўлди, деб хабар беради Spot.

Фото: The Verge

Хусусан, улар орасига «Архивлаштириш» функцияси ҳам қўшилган бўлиб, унинг ёрдамида фаол ва нофаол чатларни, алоҳида шахсий хабарларни архивга жойлаштириш мумкин.

Чап тарафдаги свайп чатни «Чатлар архиви»га жўнатади. Архивдаги чатдан хабар келса, у папкадан умумий диалоглар рўйхатига қайтади. Хабар келмаган чатлар доимий архивда қолади. Шунингдек, архивнинг ўзини ҳам яшириб қўйиш имкони бор.

Бундан ташқари 100 та чатни юқорига «қистириб қўйиш» мумкин. Қайта тикланган чатни яна архивлаштириб, ўша жойига қайтариш ҳам мумкин бўлди.

Оммавий ҳаракатлар

Эндиликда биргина ҳаракатни — «қистириб қўйиш», «жўнатиш», «ўчириб қўйиш, «архивлаштириш» ёки «ўчириб ташлаш» амалларни бир вақтнинг ўзида бир нечта чатларда қўллаш мумкин.

Android учун янги дизайн

Android’лар учун Telegram мессенжери янги белгидан тортиб янги менюгача эга бўлди. Telegram жамоаси эндиликда чатлардаги хабарларни танлаш нафақат чиройли, балки кенг функцияли бўлишига эътибор қаратган.

Фото: Spot

Матннинг икки ёки уч қаторини алоҳида ажратиб олиш ҳам мумкин:

Фото: Spot

Шунингдек, янги дизайн хабарларни бир вақтнинг ўзида бир неча кишига жўнатиш имконияти ҳамда эмодзилар билан бойитиш функциясини қўшди:

Фото: Spot

iOS қурилмалари учун эса 4 хонали код ўрнига 6 хонали кодни ўрнатиш мумкин бўлди:

Фото: Spot

Бошқа янги имкониятлар

iOS’лар учун яна бир янги функция — яқин орада фойдаланилган стикерларни ўчириб ташлаш:

Фото: Spot

Яхшиланган ёзишмалар (контактни олдиндан кўриш):

Фото: Spot

Шахсий гуруҳ ва каналлардаги айнан керакли хабарга ҳавола бериш:

Фото: Spot

Диалогга кирмай туриб, чатлар рўйхатида ким online эканлигини тезда кўриш:

Фото: Spot