News cover

Австралия қирғоқларида яхта тўсиққа урилгач, чўкиб кетди

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штати қирғоқларида 4 май куни яхта чўкиб кетди. Кучли тўлқинлар сабаб қутқарув қайиғи ҳам ағдарилиб кетди. Оқибатда уч киши ҳаётдан кўз юмди. Қурбонларнинг икки нафари кўнгилли қутқарувчилар эди. Бу ҳақда BBC хабар берди.


Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 18:15 да фавқулодда хизматларга хабар келиб тушган. Гувоҳлар Янги Жанубий Уэлс ва Квинсленд штатлари чегарасидаги Саут-Баллина ҳудудида яхта ҳалокатга учраганини маълум қилган.
Марине Rescue НСW ташкилотининг олти кишилик жамоаси зудлик билан воқеа жойига йўл олган. Бироқ Баллина бари яқинида, ноқулай об-ҳаво шароитида уларнинг қайиғи ағдарилиб кетган. Оқибатда 78 ва 62 ёшли икки нафар қутқарувчи ҳалок бўлган.
Қайиқдаги яна тўрт нафар қутқарувчи қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган. Улар турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Қутқарилганларнинг ёши 55, 75 ва икки нафари 61 ёшда экани аниқланди.

Фото: Ағдарилиб кетган қуқарувчилар қайиғи /BBC

Учинчи қурбон ва қидирув ишлари


5 май куни эрталаб қирғоқ яқинидаги қумликдан яна бир эркакнинг жасади топилди. У тахминан 50 ёшларда бўлган. Полиция маълумотига кўра, эркакнинг эгнида қутқарув нимчаси бўлмаган.
Ҳозирда унинг шахсига аниқлик киритилмоқда. Барча кишиларнинг тақдири маълум бўлгач, қидирув ишлари тўхтатилди. Аниқланишича, ҳалокатга учраган яхта тўлқин қайтаргич деворга урилиб, парчаланиб кетган ва сув тубига ғарқ бўлган.
Тергов давом этмоқда
Ҳозирда полиция яхтанинг нима сабабдан тўлқин қайтаргичга шунчалик яқин келиб қолганини ўрганмоқда. Ғаввослар 7 май куни далилларни йиғиш учун воқеа жойига қайтиши кутилмоқда. Маҳаллий аҳоли вакили Маржи Фицжералднинг айтишича, бу фожиа бутун шаҳарчани қайғуга солган. Айниқса, бошқаларни қутқариш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган инсонларнинг ўлими барчага қаттиқ таъсир қилган.

Бугун, 18:40

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: