Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сингапурдаги Sovereign Wallet акциядорлик компанияси бош ижрочи директори  Сеокгу Юн бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати

Ташриф доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва SovereignWallet network Pte.Ltd., ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Фото: Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати

SovereignWallet тармоғи банкларга қарам бўлмаган ўзини-ўзи мустақил молиялаштирувчи мижозлар учун SovereignWallet мобил қурилмаларда содда,  хавфсиз,  Ethereum blockchain платформасига асосланган менежмент ва коммуникацион ечимларни тақдим этувчи компания ҳисобланади.

Фото: Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати

Сингапур компанияси ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида имзоланган меморандумда университетда ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари йўналишида таҳсил олаётган талабаларга Blockchain тадқиқот дастури бўйича таълим бериш, шунингдек, университет ва Sovereign Wallet ўртасида малака ва тажриба алмашиш,  ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада италиялик аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди
Маҳаллий
Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон кейинги икки йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши иқтисодий ўсишга эга бўлади
Дунё
Киев Херсон йўналишида 60 нафар аскар ва ҳарбий техникаларини йўқотди — Россия Мудофаа вазирлиги