Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек масжидлар қавмлари учун қулайлик яратиш мақсадида муборак Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20:00 дан 24:00 гача бир қанча кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади, бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилади.
Беркитиладиган кўчалар рўйхати:
Олмазор тумани:Келес кўчаси – Норазтепа кўчасидан Соғбон кўчаси, 2-берк кўчасигача;
Сергели тумани:Қипчоқ кўчаси — Янги Сергели кўчасидан темирйўл ўтиш жойи ва У. Маҳмудов кўчасигача ;
Учтепа тумани:Лутфий кўчаси — Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;
Чилонзор тумани:Ал-Хоразмий кўчаси — Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;
Шайхонтоҳур тумани:Маннон Уйғур кўчаси — Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача ва Оқсой кўчасининг бир қисми;
Яккасарой тумани:Яккасарой кўчаси — Боғибўстон кўчасидан С. Насафий кўчасигача;
Яшнобод тумани:Фарғона йўли кўчасига туташган иккинчи даражали йўл — М. Ашрафий кўчасидан Норхўжаев кўчасигача.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаролардан муборак Рамазон ойи кунларида автотранспорт воситаларини масжидлар ёнида бошқаларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдирмасдан, Тошкент шаҳар Ҳокимияти ва ИИББ томонидан махсус ташкиллаштирилган жойларда қолдиришини ва имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдлаланишни сўраб қолади.
Изоҳ (0)