Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фарғона шаҳар, Осиё кўчаси 1-уйда яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида 1 май куни уч эгизак чақалоқ дунёга келганди.

Фото: «Дарё»

Уларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар танланди. Эгизакларга Шавкатжон (Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига), Зироатхон (Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига) ва Саидахон (Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева шарафига) деб исм қўйилди.

Фото: «Дарё»

5 май куни чақалоқларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси, 3 эгизак учун мўлжалланган болалар аравачаси ва бола парваришида зарур бўладиган бошқа зарур нарсалар топширилди.

Фото: «Дарё»

Ҳозирда она ва болаларнинг аҳволи яхши. Улар шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Фото: «Дарё»

Шавкатжон 1 кг 944 грамм, Зироатхон 1 кг 972 грамм, Саидахон эса 1 кг 888 грамм вазнда туғилган.