Футбол бўйича Англия Премьер лиасининг 36-турида «Манчестер Сити» ҳужумчиси «Бёрнли» дарвозасига гол урди (1:0).
Бу орқали 30 ёшли аргентиналик жорий мавсум мусобақадаги голлари сонини 20 тага етказиб олди.
Таъкидлаш жоиз, Агуэро кетма-кет 5 мавсумдан буён 20 та ва ундан кўп гол урмоқда. У Премьер лига тарихида «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Тьерри Анридан кейин шундай натижа қайд этган биринчи футболчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро жорий мавсум 8 та голга ассистентлик ҳам қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)