2018 йил баҳорида Ravon автомобилларининг Қозоғистонга экспорти тўхтатилганди. Бу ҳақда «Kolesa.кz» эслатиб ўтмоқда.
Ноябрь ойида автосалонларда яна R3 Nexia пайдо бўлди, бироқ уларнинг нархи 4,5 миллион тенгегача (11 800 доллар) кўтарилиб кетганди. Ўтган йил бошида уларни 2,9 миллион тенгега (7600 доллар) харид қилса бўларди.
Жорий йил апрель ойида нархлар қайта кўриб чиқилди ва улар анча пасайди. Жумладан, энг оддий Comfort МТ 700 минг тенгега арзонлади — 3 826 000 тенге. Optimum AT учун 4 115 000 тенге сўрашмоқда. Ravon R3 Nexia Elegant АТ 4 290 000 тенге баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)