УЕФА ташкилоти Европа Лигаси чорак финали учрашувлари натижасига кўра энг яхши ўйинчи номига даъвогарлик қилаётган 4 нафар футболчини маълум қилди.
Ушбу номга «Челси» ярим ҳимоячиси Педро Родригес, «Айнтархт» хавбеки Филип Костич, «Славия Прага» ярим ҳимоячиси Пётр Шевчик, «Валенсия» ҳимоячиси Тони Лато даъзогарлик қилмоқда.
Маълумот учун, «Челси» ярим ҳимоячиси Педро Родригес мазкур мусобақа 1/4 финалининг жавоб ўйинида «Славия» дарвозасига 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди (4:3).
«Айнтархт» хавбеки Филип Костич «Бенфика»га қарши ўйинда ғалаба голини урди (2:0).
«Славия Прага» ярим ҳимоячиси Пётр Шевчик «Челси» билан бўлиб ўтган баҳсда дублга эришди ва 1 та голга ассистентлик қилди (3:4).
«Валенсия» ҳимоячиси Тони Лато «Валенсия»га қарши кечган беллашувда ғалаба голини урди.
- Педро («Челси») — «Славия»га қарши баҳсда иккита гол ва иккита голли узатма
- Филип Костич («Айнтрахт Ф») — «Бенфика»га қарши ўйинда ғалаба голи
- Петр Шевчик («Славия») — «Челси» қарши беллашувда иккита гол ҳамда битта голли узатма
- Тони Лато («Валенсия») — «Вильярреал»га қарши баҳсда ғалаба голи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)