Кўксарой қароргоҳида Корея Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тантанали маросим «Ўзбекистон 24» телеканали ва Ўзбекистон Президентининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентларининг Кўксаройдаги музокараларида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш режалаштирилган.
https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/2196428660669964
Изоҳ (0)