19 апрель, жума куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги жанг бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоасининг аёллар ўртасида 57 кг вазн тоифаси вакиласи Ёдгорой Мирзаева ўзининг илк жангида шри-ланкалик боксчи Кришмига қарши рингга кўтарилиб, рақибини мағлубиятга учратди ва мусобақанинг кейинги босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, куннинг биринчи жангида Шунқор Абдурасулов (-64 кг) ироқлик Кадим ал-Эзирени мағлуб этган бўлса, иккинчи жангда эса Бобоусмон Ботуров (-69 кг) мўғулистонлик боксчи Баярку Ганбаатарни 2-раундда техник нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)