6 апрель куни соат тахминан 00:20 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий ва Сирожиддинов кўчаларининг кесишмасида Lacetti русумли автомобилни бошқараётган 24 ёшли Маъмуржон исмли йигит 77 ёшли Обиджон исмли нуронийни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳат олган пиёда касалхонага келтирилган. ЙТҲга автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган шахсга йўл бермагани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)