Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг январь—март ойида импорт ҳажми 5,2 миллард долларга (ўсиш суръати 32,9%) тенг бўлди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: «Lada.ru»

Фото: «Lada.ru»

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (42,5%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,0%) ҳамда қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (7,7%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.

Январь март ойида 106,4 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилинди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 2,2 баробар кўпдир.

Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ва махсус автомобиллар импорт ҳажми ҳам ортиб, 131,4 миллион долларни ташкил этди.

Машина ва асбоб-ускуналар асосан Хитой (689,6 миллион доллар), Корея (473,4 миллион), Россия (185,2 миллион доллар), Туркия (148,9 миллион доллар) ва Беларусдан (84,3 миллион) импорт қилинган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди