«Аякс» Европа Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалида «Ювентус»ни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратди (2:1, илк учрашув — 1:1).
Football Italia’нинг хабар беришича, нидерландияликлар Еврокубокларнинг битта мавсумида меҳмонда «Реал» ва «Ювентус»ни мағлубиятга учратган илк жамоа бўлди.
«Аякс» Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида Мадрид клубига дуч келганди. Амстердамда кечган дастлабки ўйинда мезбон жамоа «Қироллик клуби»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса «Аякс» йирик ҳисобда ғалаба қозонганди (4:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)