Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига жорий йилнинг 15 апрель куни Чилонзор туманидан фуқаро Гулобова А. томонидан хонадон эшиги қулфланиб, хонадон ичида ёш бола қамалиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, асбоб-ускуналар ёрдамида хонадон эшигини очиб берган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан 2019 йилнинг 1 апрель кунидан 15 апрель кунига қадар жами 2702 та қўнғироқ келиб тушган.
Шулардан 50 тасига бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан жойига чиққан ҳолда зарурий ёрдамлар кўрсатилди. Қолган мурожаатлар турига қараб маъсул бошқарма ва хизматларга етказилиб, уларнинг ўз вақтида ижро этилиши назоратга олинди.
Изоҳ (0)