Янги Зеландиянинг Крайстчёрч судида 6 кишига қарши 15 март куни маҳаллий масжидда бўлиб ўтган отишма видеосини ноқонуний тарқатгани учун жиноий иш қўзғатилди. Отишмада 50 киши ҳалок бўлган, яна 50 киши жароҳатланган эди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Судья март ойида қамалган тадбиркор Филипп Арпс ва 18 ёшли гумондорни гаров эвазига озод қилиш таклифини рад қилган. Қолган 4 нафар айбланувчи қўйиб юборилган.
Хабарда айтилишича, кўнгилсиз материалларни нашр қилгани ва тарқатгани учун айбланувчиларга 14 йил муддатгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Арпснинг адвокати Анселм Уильям тасвирга олинган видеони кўпчилик одамлар ижтимоий тармоқларда тарқатган, лекин фақат бир неча кишигина судга тортилганини айтган.
«Говорит Москва» радиостанциясининг хабар қилишича, суд уч нафар айбланувчини масжидларга ва уларнинг 500 метр радиусдаги ҳудудларига боришни бутунлай тақиқлаш шарти билан озод қилган. Уларга, шунингдек, интернетдан фойдаланиш ҳам тақиқланган.
Изоҳ (0)