АҚШдаги Нью-Йорк университети касалхонасида бирданига 15 нафар ҳамшира ҳомиладор бўлди. Уларнинг барчаси янги туғилган чақалоқлар реанимацияси ва туғруқ бўлимида ҳамшира ва шифокор ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Бу ҳақда «Сегодня Lifestylе» хабар берди.
Хабарда айтилишича, улардан бири фарзандини апрелда дунёга келтиради.
«Ўйлаб кўриш керак! Балки нимадир ичармиз? Ҳаммамизни омадимиз кулди», — дейди июнда фарзанд кўриши кутилаётган аёл.
«Баъзан сезилмайди. Чунки ҳозир свитер кийиб юрибман. Аммо кунлар исиб, уни ечсам, менга ‘Сен ҳам ҳомиладормисан?’ дейишади», — дейди бошқа ҳамшира.
Ҳамширалардан бири иш жойида фарзанд кўришни режалаштирмоқда. Унинг фикрича, у бундан яхшироқ туғруқхона тополмайди.
Изоҳ (0)