Нигерия армияси Жакана шаҳрида жангариларга қарши махсус операция ўтказди, бунинг учун шаҳарнинг барча аҳолисини лагерга олиб кетди, дея хабар беради «Лига Новости».
10 000 киши Жакана шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган лагерга кўчирилган.
Бу қарор армия бошлаган терроризмга қарши операция билан боғлиқ.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, одамлар лагерга нарсаларисиз, айримлари ҳатто ялангоёқ олиб келинган.
Жакана Нигериянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган.
Бугун эрталаб Суданда ҳарбий тўнтариш рўй бергани хабар қилинди, мамлакат президенти истеъфога чиққан.
Изоҳ (0)