Норвегиялик Эспен Хатлеског ақл бовар қилмас йўлни босиб ўтди — у ердан бир километр баландликда арқон бўйлаб юриб ўтди, деб хабар қилади Sputnik.
Учувчисиз дрон экстремалист Эспен Хатлеског томонидан амалга оширилган хавфли трюкни тасвирга олди. Кьераг тоғ тизмасидаги жарлик тепасидан арқон ўтказилган. У хавфсизликни таъминлайдиган мосламалардан фойдаланмасдан баландликда юрибгина қолмай, балки турли трюкларни ҳам амалга оширди — у арқон устида ўтирган ва ётган, шунингдек, қўли билан жарлик устида осилиб турган. Хатлеског ўзининг Instagram’даги саҳифасида ушбу «сайр»ни омма эътиборига ҳавола қилган.
https://youtu.be/GQYJf5NIu-Y
Изоҳ (0)