7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 33-тури доирасида битта учрашув бўлиб ўтди.
Унда Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби сафарда «Эвертон»га қарши майдонга тушди.
Беллашувдаги ягона гол 10-дақиқада «Эвертон» клуби ҳимоячиси Фил Жагелка томонидан киритилди (1:0). Шу тариқа «тўпчилар» меҳмонда кечган баҳсда «Эвертон»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди ва очко йўқотди.
АПЛ
33-тур баҳси
7 апрель, якшанба
«Эвертон»—«Арсенал» 1:0
Гол: 1:0 — 10 Жагелка«Эвертон»: Пикфорд, Жагелка, Коулмен, Дин, Бернард (Лукман, 88), Андре Гомеш, Гуе, Сигурдссон (Дэвис, 90+1), Ришарлисон (Уолкотт, 79), Келверт-Люин
«Арсенал»: Лено, Папастатопулос, Монреаль, Мустафи, Колашинац (Обамеянг, 46), Ал-Нанни (Рэмзи,46), Гундузи, Мхитарян, Мейтленд-Найлз, Ўзил (Ивоби, 74), Ляказетт
Огоҳлантиришлар: Гундузи (6), Папастатопулос (25), Андре Гомеш (50), Мустафи (82), Монреаль (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)