Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кемалар Украина ва грузиялик ҳамкорлар билан ўқув машғулотларида иштирок этади, дея хабар беради «Zakon.kz».

Фото: Flickr

Фото: Flickr

НАТО ҳарбий кемалари Дарданелла ва Босфор кўрфазидан ўтиб, Қора денгизга кирган. Уларнинг фотосуратлари Twitter’га жойлаштирилган.

«Эверцен», «Санта Мария», «Торонто», «Йилдирим», «Режеле Фердинанд» ва «Дръзки» кемалари «Денгиз қалқони» операциясини сабрсизлик билан кутмоқда», — дейилади хабарда.

«Эверцен» минаташувчиси Нидерландияга, «Торонто» кемаси — Канада, «Санта Мария» — Испания, «Йилдирим» — Туркияга, «Режеле Фердинанд» — Буюк Британияга, «Дръзки» — Болгарияга тегишли.

1936 йилги Монтре Халқаро конвенциясига кўра, Қора денгизга тегишли бўлмаган кемалар унинг акваториясида 21 кундан ортиқ бўлиш ҳуқуқига эга эмас.

Бу сўнгги бир неча ой ичида НАТО кемаларининг Қора денгизга биринчи ташрифи эмас. Февраль ойи охирида Қора денгиз сув ҳавзасида ўзининг кузатувчилар гуруҳи билан америкалик қирувчи «Дональд Кук» бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда квартира ижараси ҳақидаги ёлғон эълонлар орқали 10 дан ортиқ фуқарони чув туширган шахс қўлга олинди
Дунё
Сомалидаги ўйин майдонида эски бомбалар портлаб кетди, 25 нафар бола ҳалок бўлди
Саломатлик
Қора шоколад ва барра сабзавотлар: таркибида кўп миқдорда магний мавжуд бўлган озиқ-овқатлар