Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг куз ойида «Мисс Олмаота» гўзаллик танловининг турли йиллардаги ғолиблари ўртасида ўзаро беллашув ўтказилади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Фото: «Zakon.kz»

Фото: «Zakon.kz»

Хабарда айтилишича, олмаоталик қизлар Қозоғистонда энг чиройли ҳисобланади. Қолаверса, «Дунё гўзали» танловида ғолиб бўлган ягона қозоғистонлик қиз ҳам олмаоталик бўлган.

«Мисс Олмаота» танлови ташкилотчилари турли йиллар давомида танловда ғолиб бўлган қизлар орасидан энг чиройли ва энг қобилиятлисини танлаб олишга қарор қилган.

«Сентябрь ойида «Мисс Олмаота» танловининг гранд-финалини ўтказишни режалаштиряпмиз. Биз турли йиллар давомида Мисс унвонига сазовор бўлган барча қизларни таклиф этамиз ва катта саҳнада бу лойиҳани амалга оширамиз. Дунёнинг ҳали ҳеч бир давлатида бундай танлов ўтказилмаган», — дейди «Мисс Олмаота» гўзаллик танловининг бош директори Совет Сеитов.

Ҳозирда миссис бўлган «Мисс Олмаота» танловининг дастлабки ғолиблари орасидан ташкилотчилар мисс унвонига лойиқ бўлган турмушга чиқмаган ва фарзандлари бўлмаган қизларни лойиҳага таклиф қилади.

Совет Сеитовнинг сўзларига кўра, бунга асосан, сўнгги беш йил давомида танловда ғолиб бўлган қизлар мос келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди